Неймарга Саудия Арабистонидан таклиф бор
Неймар фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Аввалроқ, ҳужумчи парижликларга жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилганди.
"L’Equipe" нашрининг ёзишича, Неймарга "Ал-Ҳилол" клуби жидий қизиқиш билдирмоқда. Саудияликлар футболчига йилигиа 80 миллион евро маош таклиф қилмоқда. 31 ёшли ўйинчи Риёд клубига ўтиш имкониятини истисно этмаяпти, лекин ЖЧ-2026да иштирок этиш учун рақобатбардош Лигага йўл олмоқчи.
Неймар учун идеал вариант "Барселона"га қайтиш бўлади, лекин каталонияликлар молиявий муаммолар туфайли бу трансферни амалга оширишга қийналади. Тахминларга кўра, "қизил анорранглилар" форвардни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ҳам Неймарни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.
Фикрлар