Неймарни жаҳон чемпионатидан қуруқ қолдирмоқчи бўлишди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Тунисга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида рақиблар Неймарга қарши жуда қўпол ўйнаганидан норози бўлди.
- Биз рақиб рақобатлашиши ва курашишини аввалдан билардик, лекин мен уларнинг Неймарга нисбатан жуда қўпол ўйнашини кутмаган эдим.
Улар худди Неймарни жаҳон чемпионатига боролмайдиган аҳволга солиб қўйиш учун ўйнагандек таассурот уйғотди. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамай, биз футболчиларнинг саломатлигини хавфга қўйибмиз, - деди Тите.
Неймар жорий мавсумда ПСЖ ва Бразилия терма жамоасида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва саккизта ассист қайд этди.
Фикрлар