Неймарнинг фикри ўзгарди

Европа чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони “Бавария”ни ортда қолдириб, мусобақанинг ярим финалига йўл олган ПСЖ мухлислари яхши янгиликдан хурсанд бўлди.

Жамоа етакчиси Неймар икки ўйин натижасига кўра, “кўҳна қитъа”нинг энг қудратли жамоаси мағлуб этилганидан сўнг, фаолиятини ПСЖда давом этиш бўйича бир қарорга келди.

- ПСЖ билан амалдаги шартномани узайтириш бошқа муаммо бўлмайди. Мен Парижда ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қила бошладим. Ҳозир аввалгидан бахтлиман, - деди Неймар.

2017 йилда бери ПСЖда ўйнаётган Неймарнинг азалий орзуси парижликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳисобланади. Бразилиялик юлдуз ўтган йили бунга яқин келган эди. Ўз тарихида илк маротаба турнир финалига чиққан парижликлар ҳал қилувчи баҳсда “Бавария”га ютқазиб қўйган.

Неймарнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!