Неймарнинг муҳим қарори

ПСЖнинг икки етакчисидан бири – Килиан Мбаппе клуб томонидан тақдим этилган янги шартномани қабул қилмади ва мавсум якунланиши билан Парижни тарк этиши кутилмоқда.

Яна бир етакчи Неймар эса Парижда қолиш борасида муҳим қарорга келди. Бироқ, бразилиялик футболчи ўзининг танлови парижликлар раҳбарияти томонидан беэътибор қолдирилганидан норози бўлмоқда.

28 ёшли футболчи янги шартнома кутаётган бир пайтда ПСЖ хўжайинлари уни музокарага чорлагани йўқ. Неймарнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

ПСЖга 2017 йилда “Барселона”дан келган Неймарнинг трансфери учун францияликлар 222 миллион евро тўлаган. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Неймар Франция гранди сафида уч карра мамлакат чемпиони, икки карра кубок соҳиби, бир маротабадан Лига Кубоги ва Суперкубок эгасига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)