Неймарнинг нархи тушдими?
ПСЖ мутасаддилари бразилиялик юлдуз Неймардан тўлиқ воз кечишга тайёр. Digi Sport нашрининг маълум қилишича, парижликлар 31 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдираётган “Челси” билан музокарани охирига етказиб қўймоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, Франция чемпионлари Неймарни 60 миллион еврога баҳоламоқда ва “аристократлар”дан шу суммани тўлаш талаб қилинади.
Аслида Неймар даражасидаги машҳур ўйинчи учун бу арзимас сумма. Лекин футболчининг йиллик маоши 50 миллион евро атрофида бўлишини инобатга олиб, ҳар қандай клуб ҳам Неймарни трансфер қила олмайди.
ПСЖ 2017 йили Неймарни олиш учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган эди. Бу сумма ҳалигача рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Фикрлар