Неймарнинг “Навбаҳор” ўйинчисига қилган қилиғи муҳокамага сабаб бўлди (фото)

Жаҳон футболи юлдузи Неймар янги жамоаси – “Ал-Ҳилол” сафида Осиё Чемпионлар лигасидаги дебютини ўтказди. Неймарнинг Осиё майдонларидаги дастлабки рақиби “Навбаҳор” бўлди.

Бразилиялик юлдуз етакчилигида ҳаракат қилган саудияликлар мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди. “Навбаҳор” легионери Тома Табатадзе 52-дақиқада ҳисобни очган бўлса, мезбонлар ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтнинг 10-дақиқасида жавоб тўпини киритди.

Хориж матбуоти Неймарнинг ҳурмача қилиқлари Осиёда ҳам давом этаётганига эътибор қаратди. 31 ёшли футболчи учрашув чғида “Навбаҳор” футболчисини туртиб йиқитди ва ётган рақибга тўп билан зарба берди.

16950759752071045251

Ҳакам бу вазиятда саудияликлар юлдузига фақат огоҳлантириш бериш билан чекланди. Айрим нашрлар бу ҳолат қизилга тортишини билдиряпти.

Неймар “Ал-Ҳилол” 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир мавсум узайтириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
19/09/2023 11:57
Неймар бу киликлари билан албатта кизил карточка олади
&
Бахромжон Турсунов
19/09/2023 08:51
Хали кўради раччўт қилади.