Неймарнинг орзуси ушалмаяпти

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар футболда ҳали амалга ошмаган катта орзуси борлигини айтди.

- Энг катта орзум – жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Қатардаги мундиалда мағлуб бўлганимиз жуда оғир ботди. Лекин бу футбол. Биз уни мана шундай хусусиятлари учун яхши кўрамиз, - деди Неймар.

Неймар 2022 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасини ғолиб чиқишини таъминламоқчи эди.

Бироқ, бразилияликлар чорак финалда Хорватия билан бўлган баҳсда мундиални тарк этишга мажбур бўлди. Учрашувда дуранг қайд этилгани боис, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад Европа вакилларида томонида бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!