Неймарнинг
Ads

Football Espana нашрининг хабар беришича Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ билан бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг "Сантьяго Бернабеу"га қачон кўчиб ўтиши борасида деярли келишувга эришди.

Унга кўра 26 ёшли футболчи келгуси ёзда “қироллик клуби” аъзосига айланади. Таъкидлаш керакки, мадридликлар раҳбарияти ва Неймарнинг вакиллари бу борада сўнгги бир неча ойдан буён доимий мулоқотда бўлиб келишмоқда. Бугунги кунга келиб эса томонлар ушбу трансфер бўйича оғзаки келишувга эришишган.

Маълумотларга кўра Неймарнинг “Реал”га ўтиши 300 миллион евродан камига амалга ошмайди.