Нейт Диас промоушен очмоқчи
UFC жангчиси Нейт Диас промоутерлик фаолияти билан шуғулланишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг жамоаси вакили маълум қилди.
Нейт бокс, ММА ва жуи-житсу усулларини ўз ичига олувчи "Real Fight" деб номланган ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ариза қолдирган.
"Янги промоушен унинг жангчилик мақомида таъсир кўрсатмайди, у ҳар томонлама фаол бўлишни ният қилган. "Real Fight" бу 20 йилдан ортиқ вақт давомида шуғулланилган спортнинг бизнес томон кенгайишидир. Биз бутун дунёдан жангчиларни жалб қилишни истаганмиз.
Улар келажаги порлоқ истеъдодлар ва машҳур жангчилар бўлиши мумкин",-деди у.
Маълумот учун, Диас 11 сентябрь куни UFC 279 турнири доирасида Ҳамзат Чимаевга қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар