Нидерландия - Босния ва Герцеговина: Матнли трансляция

УЕФА Миллатлар Лигаси А лига гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган Нидерландия - Босния ва Герцеговина учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+'

    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Саничанин огоҳлантирилди. 

  • 86'

    Промес бурчакдан узатма амалга оширди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштирди. 

  • 83'

    Де Врейнинг қоида бузарлигидан сўнг, меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо бесамар. 

  • 79'

    Вейндал ва Депай захирадан ўрин олади. Анхолт ва Промес уларнинг ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 78'

    Вишча ва Крунич ўрнига Татар ва Рахманович майдонга тушди.

  • 76'

    Вейндалнинг жарима майдонига узатган тўпига ҳимоячилар биринчи чиқиб келди. 

  • 73'

    Ван де Бек ҳужумда фол ишлатди. 

  • 71'

    Бергейс қанотдан зарба йўллади. Кутилмаган йўналиш олган тўпни дарвозабон қайтариб юборди. 

  • 68'

    Классеннинг қўполлиги сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 65'

    Хатебур ва Ван де Бек майдонга тушмоқда. Думфрис ва Вейналдум энди дам олиши мумкин. 

  • 63'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вишча шериклари томонидан узатилган тўпни голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди.

  • 59'

    Френки жарима майдонига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар тўпга биринчи бўлди.

  • 55'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Депай Думфриснинг навбатдаги узатмасини голга айлантирди. 

  • 53'

    Босниянинг бурчак зарбасини Крул ушлаб олди. 

  • 51'

    Депайнинг зарбасини яна дарвозабон бартараф этди. 

  • 49'

    Бергейснинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 47'

    Бергейснинг зарбасини Шехич қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Жекога тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Френки ҳам тўпни жарима майдонига узатиб кўрди. Аммо унинг уруниши ҳам бесамар кетди. 

  • 43'

    Пьяничнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 41'

    Депайдан ҳужумдаги фол.

  • 39'

    Тодорович сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 36'

    Бергейснинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 33'

    Круничнинг зарбасини Крул қайтариб юборишга эришди. 

  • 31'

    Крунич ҳужумда фол ишлатди. 

  • 30'

    Вейналдумнинг жарима майдони марказидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 27'

    Люк де Йонгнинг зарбаси офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 22'

    Нидерландия бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 20'

    Думфриснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 19'

    Люк де Йонгнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 15'

    Бергейс жароҳат олди. 

  • 14'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вейналдумдан дубль. Бергейснинг узатмасини Жоржиньо дарвозасига жойлаб қўйган. 

  • 12'

    Ходжич офсайдда қолиб кетди. Тўп яна голландларда. 

  • 11'

    Депайнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 10'

    Классен ҳужумда фол ишлатди. Голландлар ҳужуми тўхтатилди. 

  • 6'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вейналдум Думфрис узатган тўпини бўш дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 4'

    Пьяничнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 4'

    Вейндалнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 2'

    Дамфрис жарима майдонига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтарди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Миллатлар Лигасида 5-тур баҳслари давом этмоқда. Нидерландия учун ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлади. "Учар голландлар"нинг Босния ва Герцеговинага қарши баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!