Нидерландия - Испания: Матнли трансляция

ФИФА кунлари доирасидаги ўртоқлик ўйинларидан бири Нидерландия ва Испания жамоалари ўртасида кечади ва ушбу саҳифа орқали беллашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш имкониятига эгасиз. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Ван де Бек сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 87'

    Ўйин сўнгида жамоалар бирмунча эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда. 

  • 84'

    Ольмо сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 81'

    Родрининг зарбаси тўсинга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 78'

    Депайнинг зарбасини яна Унаи Симон ушлаб олди. 

  • 75'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 72'

    Маркос Льоренте Серхио Каналес ўрнига майдонга тушди. 

  • 69'

    Симон Депайнинг зарбасини ушлаб қолди. 

  • 66'

    Траоре ўзига узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 64'

    Торрес ҳужумда қол ишлатди. 

  • 61'

    Испания таркибида Морено, Асенсио ва Мората майдонни тарк этмоқда. Торрес, Траоре ва Ольмо уларнинг ўрнида ўйнайди. 

  • 58'

    Асенсионинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 57'

    Асенсионинг рейди муваффақиятли, аммо зарбаси бесамар чиқди. 

  • 55'

    Вельтман хавфли ўйнади. Фол!

  • 52'

    Энди испанлар бурчак тўпини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 50'

    Нидерландлар бурчак зарбасини тезда ўйинга киритиб юборди. 

  • 49'

    Регилон сариқ карточка олди. 

  • 47'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Донни ван де Бек мувозанатни тикламоқда. Вейндалнинг узатмасидан сўнг, тўпни ўзига бўйсундириб олган Донни рақиб постини аниқ нишонга олди. 

  • 46'

    Иккала жамоа ҳам иккинчи таймни ўзгаришлар билан бошлади. Юқоридаги автоматик табло орқали барчаси ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўласиз. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Испанларнинг бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Бергейснинг рейди ҳимоячилар томонидан ўз вақтида тўхтатилди. 

  • 40'

    Депай ҳужумда фол ишлатди. 

  • 38'

    Нидерландия бурчак зарбасини комбинацион амалга оширди. 

  • 37'

    Донни ван де Бек офсайдда. Биринчи маротаба эмас...

  • 34'

    Моратанинг қанотдан йўллаган зарбасини Бизот муштлари билан қайтариб юборди. 

  • 34'

    Ханс Хатебур яна қўпол ўйнай бошлади. Масса уни жиддий огоҳлантирди. 

  • 31'

    Хатебур ўйинни давом эттиради, шекилли. 

  • 29'

    Гайянинг шикастланиши хавфлироқ бўлиб чиқди ва Регилон унинг ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 27'

    Тўқнашув. Гайя ва Хатебурга тиббий ёрдам зарур. 

  • 26'

    Ван де Бек офсайдга тушиб қолди. 

  • 24'

    Вейндал қўполлик ишлатди. Давиде Масса ҳозирча футболчини аяди. 

  • 21'

    Дарвозабонидан етиб келган тўпни Люк де Йонг дарвозага йўллай олмади. 

  • 19'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Серхио Каналес Мората узатган тўпни дарвозанинг пастки бурчагига хотиржам жойлаб қўйди. 

  • 15'

    Херард Морено бир ўзи жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо унинг йўлини ҳимоячилар муваффақиятли тўса олди.

  • 12'

    Асенсионинг жарима майдонига узатган тўпига шериклар зарба йўллай олмади. Аниқроқ узатмалар керак. 

  • 8'

    Нидерландия ҳужуми ҳакамлар томонидан тўхтатилди. Люк де Йонг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган. 

  • 5'

    Натан Аке тиббиёт ҳодимларидан ёрдам олмоқда. 

  • 2'

    Бурчак зарбаси комбинацион тарзда амалга ошириб юборилди. 

  • 2'

    Мората тепган тўп тўғри ҳимоячиларга бориб тегди. Испанлар бурчак зарбаси амалга оширади. 

  • 1'

    Учрашув старт олди. 

  • 0'

    Голландлар ўйинни майдон марказидан бошлаб беради. 

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортиб улгуришди. 

  • 0'

    "Қизил фурия" бошланғич 11 талиги:

  • 0'

    Голландлар таркиби:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Бугунги сана терма жамоалар таснифидаги ўртоқлик ўйинларига бой ўтмоқда. Уларнинг гултожи эса Нидерландия - Испания беллашуви. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!