Нидерландия иродали тарзда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар

"Евро-2024" саралашидан ўрин олган бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Нидерландия Ирландияга қарши ўйинда камбек қилган бўлса, Греция Гибралтар дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Альбания эса Польшани ишончли ҳисобда таслим қилди. 

Ирландия - Нидерландия учрашувида ҳисобни 4-дақиқада Айда очди. Орадан 15 дақиқа ўтар-ўтмас Гакпо имкониятларни тенглаштириб қўйди. 56-дақиқада Вегхорст ғалаба голини урди. 

Нидерландия билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар Греция ва Гибралтар ўртасида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Пелкас ҳисобни очди. Шундан кейин Моврапанс ва Масоурас дубль қилиб, орадаги фарқни 5 тага етказиб қўйди. 

 

Ушбу учрашувлардан кейин "B" гуруҳида Нидерландия 2, Греция 3-ўринга жойлашди. Франция 15 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 

Мазкур турда Альбания Польшани 2:0 ҳисобида таслим қилди. Дастлаб, Асани жамоасини олдинга олиб чиқди. Даку 62-дақиқада тафовутни ошириб қўйди ва Силвиньо шогирдлари ўз гуруҳида 1-ўринга чиқиб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!