Нигерия терма жамоасига техник мағлубият ёзилди

CHERY AUTO

ФИФА Нигерия терма жамоасини ЖЧ-2018 саралаши сўнгги тури доирасида "Жазоир" терма жамоасига қарши (1:1) баҳсда техник мағлубият ёзди.

Tecno

Боиси, дисквалификацияси сабаб ушбу ўйинни ўтказиб юбориши керак бўлган Абдуллаи Шеку мазкур учрашувда иштирок этган.

Оқибатда, Жазоир терма жамоасига 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди. Бироқ бу натижа турнир жадвалига таъсир этмади. Чунки, Нигерия бу ўйинга қадар мундиал чиптасини қўлга киритиб бўлган эди.

Қуръа натижасига кўра эса нигерияликлар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Хорватия, Ислания ва Аргентина терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!