Ньигес учун "Ювентус" ҳам курашга қўшилди
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес жорий ёзги трансферлар даврида клубини ўзгартириши мумкин. 26 ёшли испаниялик футболчи "матрасчилар" сафини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар қаторига киради.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, Саулга "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Уни шахсан клуб раҳбарияти таркибда кўришни хоҳлаяпти. Бир неча кундан бери Турин клуби ушбу трансфер бўйича "Атлетико" билан алоқада бўлиб турибди.
Бироқ Мадрид клуби ярим ҳимоячи учун камида 70 миллион евро талаб қилмоқчилиги сабаб ушбу трансфер амалга ошиши қийин бўлиши мумкин.
Сауль учун "Ювентус"дан ташқари "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Бавария" клублари ҳам рақобат олиб бормоқда.
Ньигес ўтган мавсум Ла Лигада 33 ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар