Нигина энг мураккаб учрашувда зафар қучди

Японияда аёллар ўртасида ўтказилаётган "Toyota - 2016" халқаро турнирида биринчи давранинг энг кескин ва муросасиз ўйини ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ҳамда мезбонлар вакили Акико Омае ўртасида бўлди. 

Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мусобақада Нигина ғалаба учун қарийб уч соат тинимсиз курашди. Биринчи сетда рақибасининг қаршилигини синдириб, 7:5 ҳисобида устун келган ҳамюртимиз кейинги сетда ҳудди шу ҳисобда ютқазди. 

Ниҳоят, ҳал қилувчи сўнгги сетда Нигина  ҳужумкорликни оширди ва бунинг натижасида ўйинни 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Нигина Абдураимова иккинчи даврада венгриялик Дальма Галфига қарши кортга чиқади. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!