Нигина финалдан қуруқ қолди
Қарши шаҳрида теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда биринчи рақамда сараланган ҳамюртимиз Нигина Абдураимова финал остонасида тўхтади.
Ярим финал учрашувида украиналик Ольга Янчукка қарши кортга чиққан ҳамюртимиз кескин ва муросасиз ўтган баҳсда 7:6, 3:6, 1:6 ҳисобида енгилди.
Энди Ольга Янчук бош соврин учун россиялик Полина Монова билан рақобатлашади.
Фикрлар