Ниҳоят, Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди

  • 31 январь, 09:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Юлдузли даврларини “Реал”да ўтказган испаниялик машҳур ҳимоячи Серхио Рамос ярим йилдан бери ўзига жамоа қидираётган эди.

Super Deportivo нашрининг маълум қилишича, 38 ёшли футболчи фаолиятини Мексиканинг “Монтеррей” клубида давом эттирадиган бўлди.

Манбага кўра, томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаган, энди Рамос янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномани имзолаб, ҳамкорликни расмийлаштириш қолди холос.

Серхио Рамос профессионал фаолиятини “Севилья”да бошлаган. Кейинчалик “Реал” ва “Пари Сен-Жермен”да ўйнаганидан кейин яна қадрдон жамоасига қайтган эди. Ўтган йилнинг ёзида футболчининг “Севилтя” билан шартномаси тугади ва шундан бери Рамос бир неча клублар билан музокара ўтказди. Бироқ уларнинг ҳеч бири билан келиша олмади.

Рамос клублар миқёсида жами 816 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажариш баробарида рақиблар дарвозасига 117 та гол урган ва жамоадошларига 42 та голли пас узатган.

Испания терма жамоаси сафида эса, 180 та ўйинда ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!