Ниҳоят Роналдуга қарши жинсий зўравонлик бўйича очилган жиноят иши ёпилди
Ads

“Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналдуга қарши жинсий зўравонлик бўйича очилган жиноят иши ёпилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатмоқда.

Унга кўра май ойида Лас-Вегас суди ишни тўхтатиш бўйича ихтиёрий хабар олган. Бироқ, бу даъвогарнинг илтимосига биноанми ёки икки томоннинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилганми бу ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, модель Кэтрин Майорга 2009 йил Лас-Вегасда Роналду томонидан зўрланганини иддао қилган эди.