Nike нима сабабдан Неймар билан шартномани бекор қилган?

  • 28 май, 2021, 23:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Nike 2020 йилдан бери ПСЖ ҳужумчиси Неймар билан ҳамкорлик қилмаяпти. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўртасидаги шартнома юлдуз футболчи жинсий зўравонликда айблангани сабабли бекор қилинган.

Компания ўз текширувини ўтказмоқчи эди, аммо Неймар бунда иштирок этишдан бош тортди, бу эса ҳамкорликни тўхтатиш учун сабаб бўлди.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 28 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!