Никита Рафалович якуний турнирда муваффақиятсиз иштирок этди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида таеквондо бўйича ўтказилган 2016 Боку Гран-приси ўз якунига етди.

Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Никита Рафалович ҳам иштирок этди.  

Аммо, беллашувларнинг -80 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган спортчимиз илк беллашувдаёқ портигалиялик Хулио Фернандесга имкониятни бой бериб қўйди.