Нико Шлоттербек "Реал"га ўтиши мумкин
"Football Espana" "Bild" нашрига таяниб хабар беришича, "Боруссия" бир неча музокара босқичларига қарамасдан, Нико Шлоттербекни 2027 йил ёзида якунланадиган шартномасини узайтиришга кўндиролмади.
Дортмунд клуби 26 ёшли ҳимоячини ёзда сотишни режалаштирмоқда, аммо 50 миллион евродан кам таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.
Маълум қилинишича, Шлоттербек "Реал"га ўтишдан мамнун бўлар эди ва агар мадридликлар уни харид қилишга қарор қилса, дарҳол асосий фаворитга айланади. Шу билан бирга, испаниялик гранд бу трансфер учун катта сумма сарфлашни истамайди.
Ҳимоячига даъвогар клублар қаторида "Барселона" ҳам бор.



Фикрлар