Нико Уильямс трансфери билан шахсан ўзим шуғулланаман. Сизлар эплолмадингиз!
“Барселона” мутасаддилари анчадан бери “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямс трансферини ижобий ҳал қила олмаяпти.
Спорт директори Деку музокараларда муваффақиятсизликка учради. Энди “Барселона” президенти Жоан Лапорта Нико Уильямс бўйича музокараларга шахсан ўзи бош бўлишини таъкидлади.
Sport.es сайтининг ёзишича, Лапорта АҚШ сафаридан қайтганидан кейин Нико Уильямс вакиллари билан учрашув ўтказади.
Маълумотларга қараганда, клуб хўжайини ҳамкор ташкилотлардан Нико Уильямс трансфери учун 80 миллион евро миқдорида маблағ топиб қўйган.
Фикрлар