Нико Уильямс Ямал ҳақида гапирди
Билбаонинг "Атлетик" клуби юлдузи Нико Уильямс терма жамоадаги шериги Ламин Ямал ҳақида танқидларга фикр билдирди.
"Бу ҳаётда ҳамма ўзи истаганича яшайди. Бу нарсани тўғри қабул қилишимиз керак. Менимча, асосийси профессионал бўлиб қолиш ва керакли вақтда ўзини 100 фоиз кўрсата билиш керак. Жамоа учун бор кучини бериб ҳаракат қилиши керак. Биз футболчилар ҳам бошқалар каби ўз ишимиздан чалғиб, ҳаётдан завқ олишимиз керак. Мен фидоийлик ва ҳурмат бор экан, бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман", - деди испаниялик футболчи.
Маълумот учун, Ямал ва Нико Испания терма жамоаси сафида бирга ҳаракат қилиб келмоқда.



Фикрлар