Нико Уильямсга катта клубдан жиддий таклиф бор

TIGGO 2 PRO

"Бавария" Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда. 

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар жамоаси "Атлетик" вингери ўйинларини кузатмоқда. Немис клуби раҳбарияти келаси йилнинг ёзида ҳужум қанотларини кучайтиришни мақсад қилган. Унинг трансфери амалга ошиши Серж Гнабри, Лерой Сане, Кингсли Коман ва Брайан Сарагосанинг тақдири билан боғлиқ бўлади. 

Уильямсни мюнхенликлар 50-60 миллион еврога сотиб олиши мумкин. 

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи Ла Лигада 17 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!