Нико Уильямснинг акаси унинг “Барса”га ўтишига йўл қўймаяпти
“Барселона” анчадан бери “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямсни ўз таркибига қўшиб олиш учун курашмоқда.
Бироқ, ҳали бу трансфер амалга ошгани йўқ.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Никонинг Каталонияга кетишига акаси Иньяки тўсқинлик қиляпти. У укаси билан “Атлетик” шарафини Европа Лигасида бирга ҳимоя қилмоқчи. Ака-ука Уильямслар биргаликла бильбаоликлар учун Испания кубогидан ташқари яна бирорта нуфузли совринни ютиб бермоқчи.
“Атлетик” раҳбарияти ҳам жамоа етакчиларидан ҳисобланган Нико жамоада қолишига ишонч билдирган. Улар 22 ёшли футболчига янги шартнома беришга тайёр.
Яқинда Нико Уильямс ПСЖдан бўлган мўмай даромадли таклифни қабул қилмади. “Барселона” эса, бу ўйинчини олиш ҳаракатларини тўхтатгани йўқ.
Фикрлар