Никола Лазаревич: "Оғир ва муҳим ўйин бўлишини кутгандик"
“Қизилқум” бу турда ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди. Учрашувдан кейин “Қизилқум” устози Никола Лазаревич Sports.uz сайтига ғалабали ўйин ҳақида гапирди.
"Оғир ва муҳим ўйин бўлишини кутган эдик ва шунга амин бўлдик. Яхши тайергарлик кўрган эдик. “Бунёдкор”да таркиб ёшарган, ўз ўйини билан улар яхши потенциал борлигини кўрсатди. Мен уларга омад тилайман.
Футболчиларга бугун хушёрликни йўқотмасдан ва тартибли ўйинашни кўрсатма бергандим. Биринчи бўлимда вазиятлар бўлди ва биз гол урдик. Иккинчи бўлим рақибимиз назоратида ўтди, лекин биз яна гол уриб, ишончли ғалабага эришдик!", - дейди Лазаревич.
Фикрлар