
Николо Дзаньоло: Ким "Ювентус"нинг таклифини рад эта олади?
"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло "Ювентус"га ўтмоқчилигини билдирди.
“Рома”даги ҳолатимдан тўлиқ қаноатланяпман. Аммо, ким “Ювентус”нинг таклифини рад эта олади? Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам якуний қарорни “Рома” чиқаради”, - дейди италиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Дзаньоло “Рома” сафига ўтган ёз “Интер”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар