Нима учун Мбаппе Франциянинг янги сардори бўлди? Дешам жавоб берди
Франcия терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам сардорлик боғичи билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. ОАВда хабар қилинганидек, терма жамоанинг футболчиси Антуан Гризманга Дидьенинг бу танлови ёқмаган.
"Мбаппе Франция терма жамоаси сардори бўлиш учун керак бўлган ҳамма нарсага эга. У турли авлодларни жамоада бирлаштиради. Бироқ, бу Гризманнинг жавобгарлиги камроқ бўлади, дегани эмас. Килиан этакчилик фазилатларига эга, аммо у жамоанинг бошқа аъзоларининг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради "Telefoot".
Эслатиб ўтамиз, "уч ранглилар" таркибида 24 ёшли ҳужумчи 66 та жанг ўтказиб, 36 та гол уришга эришган.
Фикрлар