Нимчорак финалда "Пахтакор"га ким рақиблик қилади?

"Ал-Ҳилол" клуби мусобақадан четлаштирилганидан сўнг, Тошкент клуби "B" гуруҳи етакчисига айланди ва "А" гуруҳида иккинчи поғонани эгаллаган жамоага қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида "Пахтакор" клубига Эроннинг "Истиқлол" жамоаси рақиблик қилади. "А" гуруҳининг сўнгги тур учрашувида Саудиянинг "Ал-Аҳли" клубини йирик 3:0 ҳисобида таслим этган Эрон вакиллари oчколари сонини 5 тага етказиб, Ироқнинг "Ал-Шорта" жамоасидан ўтиб кетди. Ироқликлар ҳисобида ҳам 5 очко бор, аммо ўзаро ўйинларда ҳам икки марта 1:1 ҳисоби қайд этилганди ва тўплар нисбатига кўра, "Истиқлол" "шерлар"нинг навбатдаги рақибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!