“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи "Милан"ни бошқариши мумкин
“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
MilanNews нашрининг хабар беришича, Массимилиано Аллегри истеъфосидан сўнг “Милан” раҳбарияти янги мураббий қидириш ишларини бошлаган. Асосий номзодлар сифатида икки испаниялик мутахассис — Хави ва Андони Ираола кўрилмоқда.
Манбага кўра, “россонерилар” ҳар икки мураббийнинг агентлари билан алоқага чиққан. Хави 2024 йилда каталонияликларни тарк этганидан бери ҳеч қайси клубда ишламаган. Ираола эса “Борнмут”ни клуб тарихида илк бор еврокубокларга олиб чиққан эди.
Маълумот учун, “Милан” жорий мавсум А Серияни 5-ўринда якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди.

Фикрлар