Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқдими? "Қўқон-1912" клуби матбуот хизматидан жавоб
Сўнгги пайтларда "Қўқон-1912" клуби атрофида ҳар хил гап сўзлар урчиди. Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912" клуби мураббийлик лавозимини тарк этган эмиш. Биз эса ушбу хабарлар ҳақиқатга қанчалик яқин эканлигини билиш мақсадида клуб матбуот хизмати ходими Акрамхон Мамадалиев билан боғландик.
Акрамхон Мамадалиев SPORTS.uz сайтига мураббий билан боғлиқ вазиятга қуйидаги фикрларни билдирди.
- Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912" клубининг бош мураббийи. Унинг клуб билан шартномаси бор. Расмий тарзда клубни тарк этмаган. Шунинг учун агар Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912" клубини тарк этадиган бўлса, бу ҳақда, албатта, маълумот берамиз, - деди клуб матбуот ходими.
Эслатиб ўтамиз, Нўъмон Ҳасанов АГМКга қарши йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирганди.
Фикрлар