Нўъмон Ҳасанов: Пенальтига эътирозим бор. Назаримда, ҳакам шундай вазият бўлишини кутиб юргандек кўринди

Суперлига 6-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Аввало, “Металлург”ни ғалаба билан табриклайман. Пенальти қўйилган вазиятга эътирозим бор. Менимча, бу вазиятда қоида бузилмаган эди. Назаримда, ҳакам шундай вазият бўлишини кутиб юргандек кўринди. Дарҳол ўн бир мертли нуқтага ишора қилди. Ўша вазият ўйинга таъсир ўтказди. Биринчи бўлиб гол урдик ва ҳаммаси яхши кетаётганди. Такрор айтаман, пенальти натижага салбий таъсир кўрсатди.

Шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Ҳисобни очганимиздан кейин уларнинг кайфияти кўтарилди. Пенальти бўлмаганида эҳтимол бошқача ҳисоб бўлармиди?

Ўша вазиятдан кейин футболчиларим синиб қолди деб айта олмайман. Лекин барибир аламли бўлди. Ҳимоячимиз нима қилиши керак эди ўша ҳолатда. Чалиб йиқитса ёки қўл билан ўйнаса тушунса бўлади. Футболда бундай вазиятлар учраб туради. Футболчиларим ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратишди, уларга эьтирозим йўқ, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!