Нодирбек Абдусатторов барча йўналишларда FIDE рейтингида ТОП-100ликда, қолганларчи?

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ҳар ой бошида эълон қилинадиган рейтингда айни пайтда кучли 100ликдан икки нафар шахматчимиз ўрин олган.

Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси, рапид йўналишида энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ўтган ойдаги ўрнидан бироз пастлади, бироқ у барибир рейтингда пешқадам бўлиб турибди.

FIDE рейтинги:

80-ўрин (ўтган ойдаги ўрни — 74). ГМ Нодирбек Абдусатторов (2004) 2661 балл.

82-ўрин ГМ Рустам Қосимжонов (1979-йили туғилган) 2659 балл.

FIDE 20 ёшгача бўлган шахмат усталарининг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли 100 нафар ёш шахматчи рўйхатидан айни пайтда 4 нафар шахматчимиз ўрин олган:

5-ўрин ГМ Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661.

12-ўрин ГМ Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630.

17-ўрин ГМ Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609.

28-ўрин ГМ Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.

Рапид йўналишида эса ҳамюртларимиздан фақатгина Нодирбек Абдусатторов кучли юзликдан жой олган, у 2670 балл билан 37-ўринда қайд этилган.

Блиц йўналишида ТОП-100дан 3 нафар шахматчимиз жой олган:

36-ўрин Рустам Қосимжонов – 2681.

47-ўрин Нодирбек Абдусатторов – 2663.

49-ўрин Жавоҳир Синдоров – 2657.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!