Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаровнинг 6-турдаги натижаси ва навбатдаги рақиблари билан танишинг

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess 2023" турнири бўлиб ўтмоқда.

6-турда мастерс гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха билан дуранг ўйнади ва 4,5 очко билан жадвалда ҳамон етакчилик қилмоқда. Унинг навбатдаги турдаги рақиби ҳам ҳиндистонлик шахматчи Аржун Эригаси бўлади. 

Челенжерлар таснифида эса Жавоҳир Синдаров бразилиялик Луис Супи билан дуранг қайд этиб, 4 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 7-тур баҳсларида Синдаров мезбон шахматчи Элиен Роэберсга қарши дона суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!