
Нодиржон Мирзаҳмедов "Қирол кубоги"да ғалаба қозонди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Қирол кубоги” халқаро мусобақаси ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал мусобақанинг дастлабки финал беллашуви ўтказилди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Энг енгил -49 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан юртдошимиз Нодиржон Мирзаҳмедов олтин медаль учун ҳиндистонлик Дипакка қарши жанг олиб борди ва худди 3 ой муқаддам Осиё чемпионатининг финалида бўлгани каби бу гал ҳам зафар қучди. Шунингдек, боксчимиз олтин медаль қаторида ташкилотчилар томонидан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига ҳам эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча -75 килограмм вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланган эди. Шу тариқа терма жамоамиз мазкур мусобақани 1 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунламоқда.
Фикрлар