Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Австрия ва Германия ўйини вақти кечикмоқда (фото)
Ads

Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Австрия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини белгиланган вақтда бошланмади.

Гап шундаки, Клагенфурт шаҳрида ёғаётган кучли ёмғир ушбу баҳсни ўтишига қаршилик қилмоқда.

Маълумот учун, ушбу учрашув аслида Тошкент вақти билан соат 21:35да бошланиши керак эди. Аммо, ўйин ҳозиргача ҳам старт олмади.