Норвегиялик биатлончилар 6 йил деганда ЖЧни биринчи ўринда якунлашди

Кеча Швециянинг Эстерсунд шаҳрида ушбу йилги биатлон бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунида медаллар жамғариш бўйича Норвегия терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 

Скандинавияликлар пойгалар давомида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Шубҳасиз, бу натижалар замирида Йоханнес Бьёнинг хизматлари катта. Ушбу дунё биринчилигидан "мини Бьё" 4 та олтин ва 1 та кумуш медали билан уйига қайтмоқда. 

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин Германия терма жамоасига насиб этган бўлса, италиялик биатлончилар кучли учликни якунлаб беришган. 

medal IBU

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар