"Норвич" 5-марта АПЛдан тушиб кетди ва бу борада рекордчига айланди

“Норвич” Англия премьер-лигасининг 35-турида ўз майдонида “Вест Хэм”га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Даниэль Фарке жамоаси математик жиҳатдан АПЛни тарк этди.

Қизиғи, “Норвич” премьер-лига тарихида энг кўп Чемпионшипга равона бўлган жамоага айланди. Ушбу жамоа 1992 йилдан буён, яъни Англия премьер-лигаси жорий этилганидан буён 5 марта қуйи лигага тушиб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!