"Ноттингем Форест" ПСЖ посбони билан келишувга эришди

"Ноттингем Форест" клуби ПСЖ дарвозабони Кейлор Навасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Париж клуби ҳозирча посбонни тўлиқ сотиб юбориш ёки ижарага бериш масаласини ҳал қилиши керак. Маълум бўлишича, футболчининг ўзи Англия клуби таклифини қабул қилган. У АПЛда ўйнашга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор жорий мавсум Лига 1 да атиги 2 ўйинда иштирок этди ва битта ўйинни голсиз якунлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!