Новак Жокович жиддий машғулотга киришди
Ads

Сербялик Новак Жокович янги мавсумга жиддий тайёргарликни бошлади. У бу ҳақда ўзининг "Twitter" саҳифасида хабар берди.

Новак тайёргарликни очиқ стадионда, чигал ёзди машқлари ва жисмоний холатни тикловчи машғулотларни бажармоқда.

"Тоза ҳаво, қуёш порламоқда, биз соғломмиз. Худо бизни қўлламоқда. Худога беҳисоб шукр!" - дейди Жокович.