Нохуш хабар! "Рома" футболчиси 1 ойга сафдан чиқди
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло "Кремонезе"га қарши учрашувда (1:0) жароҳат олди.
23 ёшли футболчи биринчи таймдан сўнг захирага олинди. "Sky Sports Italia" нашри берган хабарга кўра, унга елка чиқиб кетиши ташхиси қўйилган.
Италиялик футболчи 3-4 ҳафта майдонга туша олмаслиги кутилмоқда. Бироқ у катта эҳтимол билан операция қилинмайди.
Ўтган мавсумда 23 ёшли плеймейкер А Серия доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 5 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар