Нойер фаолиятида тўртинчи бор дунёда тенгсиз деб топилди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси якунланаётган 2016 йилнинг энг яхши дарвозабони номини эълон қилди. Унга кўра «Бавария» клуби голкипери Мануэль Нойер фаолиятида тўртинчи марта сайёрамизда тенгсиз деб топилди.
Ундан кейинги ўринларни мос равишда Жанлуижи Буффон («Ювентус») ва Руй Патрисиу («Спортинг»)лар эгаллашди. Айтиш керакки ушбу сўровномада дунёнинг 56та давлатидан малакали мутахассислар овоз беришган.
Қуйида ушбу рейтинг билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.
1. Мануэль Нойер («Бавария», Германия) – 156
2. Жанлуижи Буффон («Ювентус», Италия) – 91
3. Руй Патрисиу («Спортинг», Португалия) – 50
4. Клаудио Браво («Барселона»/ «Манчестер Сити», Чили) – 45
5. Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед», Испания) – 37
6. Ян Облак («Атлетико», Словения) – 31
7. Уго Льорис («Тоттенхэм», Франция) – 29
8. Кейлор Навас («Реал», Коста-Рика) – 18
9. Тибо Куртуа («Челси», Бельгия) – 13
10. Денис Оньянго («Мамелоди Сандаунз», Уганда) — 5
11. Петр Чех («Арсенал», Чехия) – 4
12. Самир Ханданович («Интер», Словения) — 2
13. Марк-Андре тер Штеген («Барселона», Германия) – 1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!