Нойер ҳеч ким уддалай олмаган рекорд ўрнатди

  • 16 сентябрь, 2024, 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия чемпионатининг навбатдаги турида “Бавария” сафарда лига дебютанти “Хольштайн” жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Беллашувда мюнхенликлар дарвозасини қўриқлаган Мануэль Нойер бу баҳсдан кейин ҳали ҳеч ким эришмаган кўрсаткични қайд этди.

Нойер Германия чемпионатлари доирасида энг кўп жамоа устидан зафар қучган футболчига айланди. “Хольштайн” 38 ёшли дарвозабонга мағлуб бўлган 37-жамоа бўлди.

Машҳур голкипер “Бавария” дарвозасини 2011 йилдан бери қўриқлаб келмоқда. Аввал у “Шальке”да ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!