Нойер шармандали мағлубиятга изоҳ берди
Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер кеча Испанияга қарши ўйинда қабул қилинган 0:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, УЕФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи голдан кейин ўзаро бир-биримизни тушунмай қолдик. Бизга бугун шу нарса етишмади. Ҳозир бундай натижанинг вақти эмас эди, лекин вазиятни тўғрилаш учун ҳали имкон бор”, - деди Нойер.
Айтиш керакки, Нойер фаолияти давомида илк бор бир ўйинда ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар