Нойер янги мавсумнинг биринчи ярмини ўтказиб юборади

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер жорий мавсумнинг биринчи ярмида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, 37 ёшли дарвозабон кейинги йил майдонга қайтади. Шу муносабат билан "Бавария" ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги дарвозабон сотиб олишга ҳаракат қилади.

Мануэль 2011 йилнинг ёзидан бери мюнхенликлар дарвозабони ҳисобланади. Нойер ва Бундеслига чемпиони ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2023/2024 йилги мавсум охиригача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!