Нўъмон Ҳасанов 10 млн сўм жарима тўлайди ва...

Учрашув давомида қўқонликлар устози ҳакам қарорларига кескин эътироз ва норозилик билдирган. Жумладан, учрашувнинг 74-дақиқасида “Қўқон-1912” дарвозасига белгиланган пеналтидан кейин, техник зонани тарк этган ва учрашув бош ҳакамига кескин равишда эътироз билдирган. Ушбу вазият учрашув назоратчиси ва комиссари рапортида, шунингдек, учрашув видеоёзувида акс этган.

Профессионал Футбол Лигаси вазиятни ўрганиб чиқди ва мусобақалар регламентининг 5.57 бандига асосан мураббийга нисбатан интизомий чора қўллади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра бош мураббий Тартиб-интизом кодекси 5.06 ҳамда 5.18 моддаларига асосан 1та учрашувга четлатилди ҳамда 10 млн сўм жаримага тортилди.

Бундай вазият яна такрорланса, ПФЛ клуб ва мураббийга нисбатан қаттиқроқ чора кўриши мумкинлиги ҳақида иккала томонни қаттиқ огоҳлантирди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!