Нуфузли нашр ЖЧ-2026 старти олдидан терма жамоаларнинг кучини баҳолади
ESPN АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидан бир ой олдин миллий жамоалар рейтингини эълон қилди. Ушву рўйхатдан 15 та миллий терма жамоа ўрин олди. Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади ва 19 июлгача давом этади.
ESPN миллий терма жамоаларининг куч рейтинги:
1. Испания;
2. Франция;
3. Аргентина;
4. Англия;
5. Бразилия;
6. Португалия;
7. Германия;
8. Нидерландия;
9. Марокаш;
10. Норвегия;
11. Белгия;
12. Колумбия;
13. Сенегал;
14. Хорватия;
15. Япония.
Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2022-йилги жаҳон чемпионати финалида жамоа Франция терма жамоасини 3:3 (4:2 пенальти) ҳисобида мағлуб этди. Турнир ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтди.

Фикрлар