Нурмагомедов: Конорни биринчи раунддаёқ мағлуб этаман

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорга қарши жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.

- МакГрегорга қарши жанг ОАВга катта маблағ олиб келадиган беллашувдир. Конорга қарши қай тарзда жанг қилиш ҳақида шуни айтаоламанки, биринчи раунддаёқ уни қулатиб, мағлубиятга учратаман, - дея Хабиб ўзининг блогида айтиб ўтди.

Маълумот учун, бир неча кун олдин UFC президенти Дэйна Уайт Хабибнинг кейинги рақиби МакГрегор бўлишини ваъда берганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)