Нурмагомедов Макгрегор жанги рекорд қайд этиши мумкин
Ads

UFC президенти Дана Уайтнинг сўзларига кўра, Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасдаги жангга сотилган пулли трансляциялар сони рекорд қайд этиши мумкин.

Кўпчилик бу жанг pay per view тизимида 2 миллион кўрилишини айтишмоқда. Ҳозир биз бу жангга қизиқиш катта бўлганлиги сабаб 2,5 млн пулли трансляцияга қараб кетяпмиз.

– Бунгача Диас – Макгрегор тўқнашуви 1,6 млн пулли трансляциялар тўплаган. Кейин Флойд Мэйвезер билан шундай натижа қайд этилди. Бу қарама-қаршилик эса катта захирага эга, – дейди Уайт.

Нурмагомедов – Макгрегор жанги 7 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 07:00да старт олади.