Нурмагомедов отасининг вафотидан сўнг илк бор супер жангда қатнашади

  • 16 июль, 2020, 12:38
  • 0
  • MMA

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов дивизионнинг муваққат чемпиони Жастин Гэтжи билан сентябрь ойида Лас-Вегасда жанг қиладиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, чемпионлик камари учун бўладиган беллашув 19 сентябрь куни АҚШнинг Невада штатидаги “UFC Apex” аренасида ташкил этилади.

31 ёшли Ҳабиб ММА жангларида 2008 йилдан буён қатнашиб келмоқда. Одатда уни беллашувларга отаси Абдулманап Нурмагомедов ҳам тайёрларди. Лекин яқинда тажрибали мураббий коронавирус таъсирида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Ҳабиб фаолияти давомида 28 та учрашувнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Жастин Гэтжи эса жорий йилнинг май ойида Тони Фергюсонни енгиб, муваққат чемпионлик камари соҳибига айланди ва Ҳабиб билан куч синашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Америкалик жангчи ММАда 22 та ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган.

maxresdefault_10

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!